Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байден илк бор "Пандора досьеси"га изоҳ берди

Байден илк бор "Пандора досьеси"га изоҳ берди

Америка президенти Жо Байден АҚШ дунёнинг турли етакчилари билан боғланаётган офшор активлари акс этган "Пандора досьеси"ни ўрганаётганини маълум қилди.
"Биз ҳозир буни ўрганяпмиз", - деди Байден журналистлар томонидан АҚШ досье билан боғлиқ бирор бир чора кўрадими, деган саволга жавобан.
Илгарироқ хусусан, Жорж Сорос фонди томонидан молиялаштириладиган суриштирув ўтказувчи журналистлар халқаро консорциуми (ICIJ) қатор дунё етакчиларининг офшор схемаларига алоқадорлиги иддао қилинган "Пандора досьеси"ни эълон қилган эди.
Ҳужжатда 35 нафар амалдаги ва собиқ сиёсатчилар, шунингдек, 100га яқин давлаилардан 400 нафар амадорлар номлари келтирилган.
Журналистлар консорциуми ўтказган суриштирувда АҚШ солиқдан қочиш мумкин бўлган энг йирик давлат сифатида тилга олинган.
Консорциум ушбу суриштирувни молиявий сирларнинг энг кўламдор фош этилиши, дея атаган. Суриштирувда 117та давлатдан 600дан зиёд журналистларнинг репортажлари шунингдек, сиздирилиш оқибатида эга бўлинган 11,9 миллионта файллар ўз аксини топган.

Киритилди: 10:23 05.10.2021. Ўқилди: 2041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!