Коронавирусга чалинган америкаликлар сонининг кўпайиши сабабли мамлакатни "оғриқли қиш" кутмоқда. Бу ҳақда Жо Байден айтиб ўтди.
«Ушбу пандемияга қарши курашиш учун қатъий чоралар кўриш зарур. Бизни олдинда "оғриқли қиш" кутмоқда”, – деди Байден ва фуқароларни ниқоб тақишга ва масофани сақлашга чақирди. Байден, шунингдек, яқин ойларда вакцинанинг кенг қўлланилишига шубҳа билдирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда 10 миллиондан зиёд одам вирус юқтирган, 244 мингдан ортиқ киши вафот этган.