Президент Жо Байден АҚШда ТikTokни блоклашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини имзолади.
Энди ТikTok раҳбариятида ижтимоий тармоқни Америка компаниясига сотиш учун 9 ой вақт қолди, акс ҳолда АҚШ ҳудудида унинг фаолияти тақиқланади.
ТikТok вакиллари Қўшма Штатларнинг бу қонунини "конституцияга зид" деб атади ва ўз ҳуқуқларини судда ҳимоя қилишини маълум қилди.