Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Байден АҚШ ЖЧ-2022дан чиқиб кетгани ҳақида гапирди

Байден АҚШ ЖЧ-2022дан чиқиб кетгани ҳақида гапирди

«Йигитлар, биз сизлар билан фахрланамиз. Ўрнимиздан турамиз ва олға қараб юришда давом этамиз. Олдинда бизни ёрқин келажак ва 2026 йилда уйга қайтиб келиш кутмоқда», – деб ёзган Байден ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Куни кеча Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 мусобақаларининг 1/8 финал босқичида АҚШ терма жамоаси нидерландияликларга 1:3 ҳисобида ютқазиб, турнирни тарк этди. Нидерландия терма жамоаси энди чорак финалда Аргентина билан учрашади.

2026 йилда АҚШ Канада ва Мексика билан биргаликда футбол бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Киритилди: 14:53 06.12.2022. Ўқилди: 2413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!