Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байдарка ва каноэчиларимиз Японияда "Париж-2024" йўлланмалари учун курашмоқда

Байдарка ва каноэчиларимиз Японияда "Париж-2024" йўлланмалари учун курашмоқда

Японияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича "Париж-2024" Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган Осиё чемпионатининг илк кунги саралаш баҳсларида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятга эришди.

Мусобақанинг 200 ва 500 метр масофаларга мўлжалланган пойгаларда терма жамоамиз аъзоларидан Самандар Ҳайдаров ва Шаҳриёр Маҳкамов К2 500 метр баҳсида, Артур Гулиев ва Владлен Денисов С2 500 метр дастурида, шунингдек, спортчиларимиздан Элёржон Мамадалиев С1 200 метр ҳамда Денис Онуфриев К1 200 метр йўналишининг яккалик мусобақаларида финал йўлланмаси соҳиблари бўлди.

Байдарка ва каноэчиларимиз Японияда "Париж-2024" йўлланмалари учун курашмоқда

Ушбу спортчиларимиз қитъа чемпионатининг финалида совринли ўринлар билан биргаликда "Париж-2024" Олимпия ўйинларининг йўлланмаларини қўлга киритиш учун ўтадиган курашларда иштирок этади.

Байдарка ва каноэчиларимиз Японияда "Париж-2024" йўлланмалари учун курашмоқда

Финал мусобақалари эртага, 19 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:48 18.04.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!