Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Бавария" "Реал"нинг трансфер мақсадини бузмоқчи

"Бавария" "Реал"нинг трансфер мақсадини бузмоқчи

"Бавария" ярим ҳимоячи Майкл Олисе билан шартномани узайтиришга қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхен клуби 24 ёшли француз футболчисининг келажаги ҳақидаги миш-мишларга чек қўймоқчи. "Бавария" Олисега 2031 йилгача маошини икки баробарга оширган ҳолда шартнома таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ, "Реал Мадрид" Олисенинг трансферига қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.

Олисе 2024 йилнинг ёзида "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтган. Ўтган мавсумда вингер барча мусобақаларда 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!