Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» юлдузи жароҳат сабаб 5-6 ой майдонга туша олмайдиган бўлди

«Барселона» юлдузи жароҳат сабаб 5-6 ой майдонга туша олмайдиган бўлди

Ярим ҳимоячи Френки де Йонг тиззасидан анча жиддий жароҳат олди. «Барселона» аввалроқ нидерландиялик футболчининг боғламлари узилганини эълон қилди. Каталонияликлар де Йонгнинг сафдан қанча вақтга чиққани борасида ҳеч қандай маълумот беришмаганди.

AS нашри маълумотларига кўра, де Йонгга тикланиш учун беш ёки олти ой керак бўлади. Бу эса Френкининг катта эҳтимол билан фақат 2027 йилдагина майдонга қайтишини англатади.

Френки де Йонг «Барселона» сафида жами 297 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 31 та голли узатма ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Киритилди: 23:08 23.07.2026. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!