Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" яна Роналду вариантига қайтди

"Барселона" яна Роналду вариантига қайтди

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради АС.

Манбага кўра, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта португалияликнинг агенти Жорже Мендеш билан учрашиб, Роналдунинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилган. Ҳужумчига ўтган ёзда Лапорта қизиққан эди, бироқ кейинчалик каталонияликларнинг молиявий муаммолари туфайли трансфер амалга ошмай қолганди.

Олдинроқ Роналду Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 09:18 06.07.2022. Ўқилди: 3845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!