Испания кубоги яримфиналига қуръа ташланди. Унга кўра, "Барселона" ва "Реал Мадрид" финалга чиқиш учун ўзаро кураш олиб боради.
Биринчи ўйин 1 март куни Мадридда ўтказилса, жавоб ўйини 5 апрел куни Барселонада бўлиб ўтади.
Иккинчи яримфиналда эса "Осасуна" ва "Реал Сосьедад" ўзаро куч синашади.