«Барселона» Ла Лига турнир жадвалида «Реал Мадрид» билан орадаги фарқни оширди.
Ханси Флик шогирдлари сафарда «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. «Қаймоқранглилар» эса худди шундай ҳисобда сафарда «Мальорка»га имкониятни бой беришди.
30 та ўйиндан сўнг «блауграна» ҳисобида 76 очко, мадридликларда эса 69 очко мавжуд.
Шунингдек, кучли тўртликдан «Вильярреал» (29 ўйиндан сўнг 58 очко) ва «Атлетико» (30 ўйиндан сўнг 57 очко) жой олган.