Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Барселона" ўйинчисига Саудиянинг учта клуби даъвогарлик қилмоқда

"Барселона" ўйинчисига Саудиянинг учта клуби даъвогарлик қилмоқда

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Футболчига Саудия Арабистонининг учта клуби даъвогарлик қилмоқда. Қасадонинг хизматларига "Ал Аҳли”, "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол" қизиқиш билдирмоқда. Хавбекнинг меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Марк Касадо "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи каталонияликлар сафида 70 та ўйинда майдонга тушган. Уларда футболчи битта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:58 28.03.2026. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!