Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Барселона» ўйинчиси ўз рақамини Родрига беришини айтди

«Барселона» ўйинчиси ўз рақамини Родрига беришини айтди

«Барселона» янги трансфери Родри Эрнандесга унинг севимли рақамини қолдиришга қарор қилди. Каталония клубининг яқин соатларда эълон қилиниши кутилган юлдуз ярим ҳимоячиси жамоада 16-рақам остида майдонга тушади. Ушбу рақам аввалроқ Фермин Лопесга тегишли эди. Бу ҳақда «блауграна»нинг 23 ёшли футболчиси интервьюсида маълум қилди.

«Родри – жуда кучли футболчи. У жаҳон чемпиони, «Олтин тўп» соҳиби. Биз Испания терма жамоасида бирга ўйнаганмиз ва мен уни дунёдаги энг яхши таянч яримҳимоячи деб ҳисоблайман.

Мен ҳар доим еттинчи рақамни яхши кўрганман. У бўш эканини билганимда, шу рақамни танладим. «Барса» тарихида кўплаб буюк футболчилар айнан еттинчи рақам остида ўйнашган. Албатта, 16-рақам билан хайрлашиш бироз ғамгин бўлди, чунки у мен учун жуда қадрли эди. Лекин ишонаманки, энди у яхши қўлларда бўлади», – дея Ферминнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» Родрини «Барселона»га сотиш орқали бонуслар билан бирга жами 76,5 миллион евро атрофида даромад қилади.

Киритилди: 14:18 18.08.2026. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!