Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Барселона»нинг Хулиан Альварес трансфери бўйича қилган биринчи таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Алекс Пинтанель хабар бермоқда.

Манбага кўра, «матрасчилар» аргентиналик футболчини 100 миллион еврога сотишдан бош тортишган. «Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширишга тайёр, бироқ келишув ҳали якунига етишидан анча йироқ. Ҳатто Альвареснинг ўзи трансферни талаб қилаётган бўлса-да, томонлар Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин келишувга эришишлари даргумон.

2025/26 йилги мавсумда Альварес барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: Бугун 19:30. Ўқилди: 220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!