Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Барселона" Роналдиньони Месси сабаб сотиб юборган?!

"Барселона" Роналдиньони Месси сабаб сотиб юборган?!

Беларусь терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Кталониянинг "Барселона" клубига ўтишни хоҳламагани ва клубдаги муҳит ҳақида гапириб ўтди.

"Мен "Барселона"га кўчиб ўтганимда, у ерда Анри билан бир муддат бирга яшадим. У менга "Хоҳлаганингча туравер" деб айтган. Лекин, у билан яшаш зерикарли эди. 1 ойдан кейин ўзим алоҳида чиқиб кетганман.

Ростини айтсам дастлаб "Барселона"га ўтишни хоҳламаганман. Менда иккита вариант бор эди. "Бавария"га кўчиб ўтиш ёки "Арсенал"да қолиш. Пеп Гвардиола менга қўнғироқ қилиб, Каталонияга кўчиб ўтишимга кўндирди.

"Барселона"да муҳит бошқача эди. Бир куни машғулотларга Роналдиньо ва Деку масто ҳолда келди. Клуб раҳбарияти Мессига бу ҳолат таъсир қилишидан қўрқиб, ҳар иккала футболчини сотиб юборишга қарор қилганди.

Киритилди: 11:42 27.06.2019. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!