Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес "Манчестер Сити"даги фаолиятини якунлаб, "Барселона" футболчисига айланди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 30 ёшли футболчи Каталония клуби билан 2030 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномага имзо чеккан.
Аввалроқ томонлар трансфер бўйича 60 миллион евро ҳамда турли бонусларни назарда тутувчи келишувга эришгани айтилган эди. Маълумотларга кўра, Родри "Барселона"да йилига 15 миллион евро маош олади.
Испаниялик футболчи "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақалар ҳисобида 298 та учрашув ўтказган. У бу ўйинларда 28 та гол уриб, шерикларига 32 марта голли узатма берган.
Энди Родри янги жамоаси билан мавсумнинг илк расмий ўйинига тайёргарлик кўради. "Барселона" 23 август куни Ла Лиганинг биринчи тури доирасида "Эльче"га қарши майдонга тушади.