Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Барселона" клуби асосий таркиб футболчиларининг маоши яна қисқаради

"Барселона" клуби асосий таркиб футболчиларининг маоши яна қисқаради

"Барcелона" раҳбарияти асосий таркиб футболчиларининг маошини қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

"Кўк-анорранглилар" ҳуқуқшунослари бу борада бир қарорга келиш учун футболчиларнинг агентлари билан учрашув ўтказиб бўлишди. Қайд этилишича, Хосеп Бартомеунинг клуб президентлигидан кетиши музокараларга ижобий таъсир кўрсатган.

Муваффақиятли музокаралар олиб борилса, "Барселона" раҳбарияти футболчиларнинг маоши харажатларини 190 миллион еврога камайтиришни режалаштирмоқда. Режада футболчиларнинг йиллик маошларини 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилган. Раҳбарият 5 ноябрга қадар футболчилар билан келишиб олиши керак.

Киритилди: 15:45 31.10.2020. Ўқилди: 1637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!