Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Барселона» фақат 3 футболчини сотмайди

«Барселона» фақат 3 футболчини сотмайди

«Барселона» фақат 3 футболчини дахлсиз деб билади.

Diario Sport хабарига кўра, молиявий қийинчиликлар туфайли Каталония клуби Педри, Гави ва Роналд Арауходан ташқари барча футболчилар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. «Барселона» ушбу футболчилар ўйин ва руҳий сифатлари бўйича клуб учун идеал эканига ишонади ҳамда келажакда улар жамоанинг асосий ўйинчиларига айланишларини кутмоқда.

Лойиҳада Педри, Гави ва Араухонинг ролини Хави, Карлес Пуйол ҳамда Андрес Иниестага қиёсланмоқда.

Бу билан «Барса» қолган футболчилар билан хайрлашишга тайёр дегани эмас, бироқ агар фойдали таклиф тушса, клуб уларни сотиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.

Киритилди: 23:39 12.01.2024. Ўқилди: 2019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!