Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Барселона»да янги футболчидан ҳайратда қолишди

«Барселона»да янги футболчидан ҳайратда қолишди

Англиялик ярим ҳимоячи Энтони Гордон «Барселона» раҳбарлари ва тиббий штабида жуда ижобий таассурот қолдирмоқда. Бу ҳақда Marca газетаси журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жамоанинг янги аъзоси тиббий кўрик пайтида ўзининг аъло даражадаги жисмоний тайёргарлигини намойиш этган. Шунингдек, клубдагилар Гордоннинг жароҳатларга мойил эмаслигидан мамнунлар. У ўзининг бутун фаолияти давомида бирор марта ҳам жиддий мушак жароҳати олмаган.

Каталония гранди 25 ёшли вингерни ёзги трансфер ойнасида «Ньюкасл» клубидан сотиб олган эди. Келишув қиймати 80 миллион еврони ташкил этди.

АПЛнинг якунланган мавсумида Энтони 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!