«Осасуна» устидан қозонилган ғалабадан сўнг Каталониянинг «Барселона» клуби нафақат чемпионликни деярли нақд қилди, балки Ла Лигадаги ғалабали сериясини кетма-кет 10 та ўйинга етказди.
Клуб охирги марта Испания чемпионати доирасида 16 февраль куни «Жирона»га қарши баҳсда очко йўқотган эди — ўшанда «Барселона» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Шундан сўнг бошланган муваффақиятли серия шанба куни ўнинчи ўйинга етди. «Барса»да бундай омадли давр охирги марта 2016 йилнинг баҳорида, жамоани Луис Энрике бошқарган кезларда кузатилган эди. Ўшанда «Барселона» кетма-кет 12 та ўйинда ғалаба қозонган ва табиийки, чемпионликни қўлга киритганди.
Жамоа ўзининг навбатдаги учрашувини Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўтказади.