Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бармоқлар ҳам хавфли касалликлардан дарак беради

A A A
Бармоқлар ҳам хавфли касалликлардан дарак беради

Буюк Британиялик олимлар ўпка саратонининг шу пайтгача номаълум бўлган аломатини аниқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, қўл ва оёқ бармоқларидаги ўзгаришлар оғир касалликлардан дарак беради.

Маълумки, ўпка саратони эрта босқичда ўзини деярли билдирмайди. Бироқ сўнгги тадқиқотлар унинг ҳам ўзига яраша аломатлари борлигини кўрсатди. Масалан, ўсма гормонларга ўхшаб таъсир кўрсатадиган кимёвий моддалар ажратиши мумкин.

Уларнинг таъсирида қон ва суюқлик бармоқ учларида йиғилади. Натижада бармоқларнинг ҳажми сезиларли даражада катталашади. Бундан ташқари, тирноқ атрофидаги терининг ғайриоддий ялтираши ёки илгари кўзга ташланмаган қавариқ ҳам саратонга ишора қилиши фош этилди.

Киритилди: 21:59 25.06.2023. Ўқилди: 3732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!