Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Барча америкаликлар учун коронавирус вакцинаси текин бўлади

Барча америкаликлар учун коронавирус вакцинаси текин бўлади

13 вагуст куни АҚШ расмийларининг маълум қилишларича, агар CОVID-19 вакцинаси самарали бўлса, ҳукумат уни барча америкаликлар учун текин бўлишини кафолатлайди.

АҚШ ҳозиргача олтита васкина лойиҳаларига жами бўлиб ўн миллиард доллардан кўпроқ инвестиция киритди. Қўшма Штатлар ҳукумати бу вакциналар келажакдаги клиник синовларда ўзини оқласа, улардан бир неча юз миллион дозада сотиб олиш бўйича битимларни имзолади. Ушбу вакцина дозалари учун ҳам маблағни ҳукумат ажратади.

“Биз 2021 йилнинг январь ойига қадар юз миллионлаб дозада вакцина етказиб беришни режалаштирмоқдамиз” дейди АҚШ Соғлиқни сақлаш департаменти расмийларидан бири Пол Манго.

Соғлиқни сақлаш миллий институтлари диерктори Францис Cоллинснинг айтишича, АҚШ инвестиция киритган олтита вакцинанинг камида биттаси йилнинг охиригача тайёр бўлади.

АҚШ президенти Дональд Трампни танқид қилувчилар ҳукумат вакцинани ноябрдаги сайловларгача тайёр қилиш учун унинг бир қанча хавфсизлик синовларини четлаб ўтиши мумкинлиги ҳақида хавотирланишмоқда. Лекин, Манго буни рад этган.

Шу ҳафтада Россия ўзининг вакцинасини рўйхатдан ўтказганини эълон қилди. Аммо, «Спутник В” деб номланган ушбу вакцина ҳали клиник синовларнинг охирги босиқичидан ўтмаган. Одатда, айнан шу сўнгги босқичда вакцина кўп сонли одамларда текширилади ва унинг хавфсизлиги ҳамда самарадорлиги тасдиқланади.

“Мен умид қиламанки, руслар вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини ҳақиқатда исботлашди, лекин, мен уларнинг бундай қилганликларига жиддий шубҳа қиляпман” деган АҚШнинг бош инфекционисти Антони Фаучи.

Киритилди: 17:45 14.08.2020. Ўқилди: 1974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!