Ассалому алайкум, устоз. Банкдан кредит олиш мумкинми ёки кредитга уй, машина ва бошка буюмларни олса буладими? Имтиёзли бўлса ҳам барибир фоизи борку. Тадбиркорлик қилиш учун ҳам кредит олишга тўғри келяпти. Динимизда бунга йўл борми?
Мулкдорнинг ўзидан уй, машина ва бошқа буюмларни насияга қиммат нархда олиш жоиз. Тадбиркорликда қарзга ёки музораба ёки мушорака йўли билан пул олса бўлади.
Аллоҳ янада билгувчироқ.
Мубашшир АҲМАД,