Бангладеш президенти Муҳаммад Шаҳобуддин соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб лавозимини расман тарк этди. Бу ҳақда маҳаллий Banglanews24 нашри хабар қилди.
Президент истеъфо ҳақидаги баёнотида юрак ва буйрак билан боғлиқ бир қатор касалликлар туфайли давлат раҳбари вазифасини бажариш имконияти қолмаганини маълум қилди.
Қонунчиликка мувофиқ, президент ваколатлари вақтинча парламент спикери зиммасига ўтади. Мамлакатнинг янги президенти 90 кун ичида сайланиши керак.