Баҳрайнда Эрон ҳужумларини қайтариш пайтида Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Баҳрайн Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқ саҳиасида эълон қилди.
"Қироллик Қуролли Кучлари Бош қўмондонлиги қардош БАА Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчисининг хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганидан мотам тутади", дейилади баёнотда.
Вазирлик унинг "Эрон ҳужумларига жавобан Баҳрайн мудофаа кучлари билан биргаликда миллий бурчини бажариш пайтида" ҳалок бўлганини таъкидлади.