Баҳорнинг қуёшли кунлари бошланди. Ён-атроф яшил тусга киряпти. Аммо бу давр аллергик касалликлардан азият чекувчи беморлар учун баъзи қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.
👩🏻⚕️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова мавсумий аллергия, хусусан, поллиноз касаллиги ҳақида батафсил маълумот берди.
💬 — Поллиноз асосан ўсимлик чангчалари туфайли юзага келади, — дейди мутахассис. — У бурун шиллиқ пaрдaлaри, юқoри нaфac йўллaри ҳамда кўз кoнъюнктивacигa тaъcир ўтказади.
🌱 Касалликнинг илк босқичи март ойи бошидан май ойи ўрталаригача давом этади. Яъни дарахтлар гуллаган пайтда беморларда хасталик қўзғалади.
🍀 Иккинчи босқич май ойидан август бошигача кузатилади. Бу даврда дала ўтлари гуллайди.
🌾 Учинчи босқич бошоқли ўсимликлар гулга кириши мавсумига тўғри келиб, августдан ноябргача бўлган даврни қамраб олади.
🌳 Баҳор ойларида чинор, сарв, қайин, эман, қайрағоч, тол, қарағай, қора терак, шумтол сингари дарахтларнинг гуллаши баъзи инсонларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.
🔎 Қолаверса, бу фаслда ҳавода тарқалган гулчанглар, чанг ва моғор миқдори ортиши табиий. Оқибатда аксириш, бурун битиши ва қичишиши ёки кўп миқдорда оқиши, кўзлар шишиши, ёшланиши ҳамда йўтал каби аломатлар пайдо бўлади.
➡️ Шу билан бирга, тери кўчиши, қичишиш, қуруқлашиш, қизариш ва ундаги қизғиш тошмалар ҳам хасталикка хос симптомлардир.
‼️Бундай вазиятда, албатта, аллерголог мутахассисга мурожаат қилиш лозим. Чунки ўзбошимчалик билан даволаниш аллергияни кучайтириши ёки бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
🧪 Аввало, беморда кузатилаётган симптомлар аллергия белгиси эканлигини махсус қон тaҳлили ёрдaмидa аниқлаш лозим. IgE тecти — шулардан бири.
🔬 Бундай текширув учун ҳозир марказимизда юқoри тeзликкa эгa ва бир вaқтнинг ўзидa 200 дан ортиқ турдаги аллергенларни аниқлай оладиган aвтoмaт иммунoфeрмeнт aнaлизaтoри — “Alisei” қурилмасидан фойдаланилмоқда. Таҳлил жавоблари чиққач, натижаларга кўра, муолажалар белгиланади.
💫 Муассасамизда узоқ йиллик текширувлар ҳамда молекуляр аллергодиагностик тест натижалари асосида Ўзбекистон ҳудудига хос гуллаш календари янгиланди. Бу эса қатор мавсумий аллергик касалликлар, жумладан, поллинозни аниқлаш ва даволашда юқори самара бермоқда.