Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Багама оролларида Cessna 402 йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Багама оролларида Cessna 402 йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Багама оролларида Flamingo Air компаниясининг Cessna 402 самолёти ҳалокатга учради. Бортдаги барча 10 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда New York Post нашри Авиация ҳалокатларини текшириш бўлимига (AAIA) таяниб хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Нассаудаги Лйнден Пиндлинг халқаро аэропортидан Сан Андросга йўл олганидан кўп ўтмай, самолёт "ҳавода қийинчиликларга" дуч келди ва Андрос оролининг шимолида қулади. Бошқарув билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берилган, натижада самолёт ўрмонли ҳудудга қулаган.

Бортдаги бир киши авариядан омон қолди, аммо кейинчалик олган жароҳатларидан вафот этди. Ҳалокат сабаби текширилмоқда.

Киритилди: 11:31 11.07.2026. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!