Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

БААда президент вафот этди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди

БААда президент вафот этди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди

2004 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён узоқ касалликдан сўнг 13 май куни 73 ёшида вафот этди.

"Президент ишлари бўйича вазирлик БАА президенти ҳазрати олийлари шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан БАА халқи, араб ва ислом миллати ва бутун дунёга таъзия билдиради", - дейилади мамлакат президент ишлари бўйича вазирлиги хабарида.

Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Амирликнинг президент ишлари бўйича вазирлиги хабар берди.

"БАА давлати мотам эълон қилади, бугундан бошлаб вазирликлар, давлат муассасалари, федерал ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда хусусий сектор корхоналари президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан уч кун давомида ишламайди", - дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, мамлакатда 40 кун давомида байроқлар тушириб қўйилади.

Киритилди: 22:28 13.05.2022. Ўқилди: 3386 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!