Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

БААда коронавирус юқтирганларни аниқлашда итлардан фойдаланилмоқда

БААда коронавирус юқтирганларни аниқлашда итлардан фойдаланилмоқда

БАА ички ишлар вазирлиги сил ва безгак каби хавфли касалликларга чалинганларни аниқлашда ҳам итлардан фойдаланишга рухсат берди.

Бирлашган Араб Амирликлари ички ишлар вазирлиги коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун полиция хизмат итларидан фойдалана бошлади. Бу ҳақда вазирликнинг Twitter ижтимоий тармоғида жойланган баёнотида айтилмоқда.

"Вазирлик коронавирус тарқалишининг олдини олишда фойдаланиш учун полиция итларини шуғуллантиришни муваффақиятли якунлади", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, итлар икки ҳафта давомида коронавирус юқтирилган намуналарни искаб топиш бўйича шуғуллантирилган ва улар коронавирусга чалинганларни 92 фоизгача аниқликда топишга ўрганган. Улардан одам гавжум жойларда касаллик ташувчиларни аниқлашда фойдаланилади.

Бундан ташқари, БАА ички ишлар вазирлиги сил ва безгак каби хавфли касалликларга чалинганларни аниқлашда ҳам итлардан фойдаланишга рухсат берди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, БААда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 53 мингдан ортиқҳолат қайд этилган, 327 киши вафот этган.

Киритилди: 06:00 09.07.2020. Ўқилди: 2169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!