Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

БАА ва Қатарнинг тўрт шайхига қўриқхоналарда ов қилишга рухсат берилди

БАА ва Қатарнинг тўрт шайхига қўриқхоналарда ов қилишга рухсат берилди

Қозоғистон ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарнинг тўрт шайхига 2019 йилнинг октябр-ноябрь ойларда лочинлар ёрдамида Қозоғистон қўриқхоналарида ов қилишга рухсат берди.

Бош вазир Аскар Мамин томонидан имзоланган фармойиш Қозоғистон ҳуқуқий норматив актлар ахборот-ҳуқуқий тизими сайтига жойлаштирилгани ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фармойишга кўра, Олмаота, Жамбил, Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятлари раҳбарларига шайхларнинг ов қилишларини ташкиллаштириш учун “зарур ёрдамларни кўрсатишлари”, Божхона хизматига эса Қозоғистонга олиб кириладиган ов лочинларини расмийлаштириш юклатилган.

Ҳар бир овланган парранда учун шайхлар Қозоғистон бюджетига 260 та ойлик ҳисоб кўрсаткичи (656 600 тенге ёки 1700 АҚШ доллари)да пул тўлайди. Қозоғистон ҳукумати бир неча йилдан буён араб шайхларига бу қушларни овлашларига рухсат беради.

Киритилди: 06:45 15.10.2019. Ўқилди: 1788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!