Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

БАА коронавирус устидан ғалаба қозондими?

БАА коронавирус устидан ғалаба қозондими?

Бирлашган Араб Амирликлари соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги мамлакат ҳудудида COVID-19 билан хасталанганларнинг тузалиш даражаси 90 фоизга етганини, бу дунё мамлакатлари ичида энг яхши кўрсаткичлардан бири эканини маълум қилди, дейилади Islam.ru хабарида.

Вазир Абдул Раҳмон ибн Муҳаммад Увайснинг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида шунингдек 5,2 мингта тест ўтказилган. 2020 йилнинг 3 август санасидаги маълумотга кўра, касалликка чалинганлан сони 61 163 кишини ташкил қилган, уларнинг 54 863 нафари тўлиқ тузалган.

3 август куни амирликларда коронавирус билан боғлиқ 164 та янги ҳолат аниқланган. Бу 2020 йилнинг 1 августидан бери рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир.

Бу билан бир қаторда шу куни 248 киши касалликдан соғайган, охирги уч кунда ўлим билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаган (умумий ҳисобда 351 киши вафот этди).

Бирлашган Араб Амирликлари соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги бу рақамларга қарамай маҳаллий аҳолидан профилактика қоидаларига амал қилишга ва пандемияга қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшишга чақирди.

Киритилди: 16:17 05.08.2020. Ўқилди: 3203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!