Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) расмийлари Ливан "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати ва Эрон билан боғлиқ гуруҳни зарарсизлантирганини эълон қилишди.
Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги БАА Давлат хавфсизлик идорасига таяниб хабар берди.
Баёнотга кўра, операция давомида гуруҳ аъзолари ҳибсга олинган.
"Давлат хавфсизлик идораси Ҳизбуллоҳ ва Эрон билан боғлиқ гуруҳни йўқ қилди ва унинг аъзоларини ҳибсга олди", дейилади баёнотда.
Агентлик томонидан эълон қилинган материалларга кўра, ҳибсга олинганлар пул ювиш, иқтисодиётга путур етказиш ва миллий хавфсизликка таҳдид солишда айбланмоқда.