Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

БАА Эроннинг миллиардлаб долларларлик активларини блокдан чиқармоқчи

БАА Эроннинг миллиардлаб долларларлик активларини блокдан чиқармоқчи

Reuters агентлиги манбаларига кўра, камида 10 миллиард доллар блокдан чиқарилади, шундан дастлабки 3 миллиард доллар аллақачон Теҳронга топшириб бўлинган.

Таъкидланишича, БАА расмийларининг қарори Эроннинг мамлакатга тўғридан-тўғри ҳужумларини тўхтатиш учун қабул қилинган.

"БАА ва Эрон ўртасида ҳужумларни тўхтатиш ҳамда иқтисодий ва разведка соҳасидаги ҳамкорликни қайта тиклаш эвазига Теҳроннинг музлатишдан чиқариладиган акитивлари умумий суммаси 20 миллиард долларга етиши мумкин", дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, маблағларни музлатишдан чиқариш эвазига Теҳрон БААга ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумларини тўхтатишга ваъда берган.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!