Россиянинг “Азимут” авиакомпанияси 6 февралдан бошлаб Москвадан Термизга парвозлар сонини оширди.
Аввалроқ авиаташувчи Москва — Термиз йўналиши бўйича ҳафтада бир марта: жума кунлари йўловчи қатновларини амалга оширган. 6 февралдан бошлаб Термиз халқаро аэропорти “Внуково” (Москва) аэропортидан сешанба кунлари қўшимча рейсни амалга оширади.
Қатновлар "Sukhoi Superjet" 95 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.