Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Азар «Ман Сити» ва «Барселона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади

Азар «Ман Сити» ва «Барселона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади

«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Ла Лига 25-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши баҳсда (0:1) жароҳат олди.

23 февраль куни футболчи тиббий кўрикдан ўтди, унга кўра, Азарнинг ўнг оёғи кичик болдир суяги дарз кетган.

АС хабарига кўра, белгиялик футболчининг тикланишига икки ой муддат кетади.

Азар ноябрь ойида ПСЖга қарши кечган баҳсда (2:2) олган жароҳатидан эндигина фориғ бўлганди. «Леванте»га қарши ўйин майдонга қайтган Эден учун иккинчи учрашув эди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»ни олдинда Чемпионлар Лигаси доирасида «Манчестер Сити» (26 февраль) ва Примерада «Барселона»га (1 март) қарши ўйинлар кутиб турибди.

Жорий мавсум 29 ёшли футболчи Ла Лигада 10 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Киритилди: 18:48 23.02.2020. Ўқилди: 2075 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!