Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Айрим йўл қоидабузарликлар учун энди огоҳлантириш берилади

Айрим йўл қоидабузарликлар учун энди огоҳлантириш берилади

2026 йил 4 февралда қабул қилинган қонунга (ЎРҚ–1116) кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли қоидабузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланиши мумкин.

Маъмурий огоҳлантириш — ҳуқуқбузарга қонунга хилоф ҳаракатни такрорламаслик ҳақида расмий танбеҳ. У ёзма ёки электрон шаклда берилади.

Огоҳлантириш қуйидаги моддалар бўйича қўлланади:
— 125-модда (1–2-қисмлар);
— 128¹, 128², 128⁶-моддалар;
— 135¹-модда;
— 138-модда (1–2-қисмлар).

Бир шахсга нисбатан огоҳлантириш 1 йилда фақат 1 марта қўлланади.

Киритилди: Бугун 17:23. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!