Ҳукуматнинг "Умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида"ги
Ўзгартиришга кўра, Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тўлов асосида, электрон шаклда берилади.
Шунингдек, сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланиб, А+, А, В+, В, С+, С, даражали сертификатлар берилади.
Унга кура:
70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;
65-69,9 балл олган талабгорга А даража;
60-64,9 балл олган талабгорга В+ даража;
55-59,9 балл олган талабгорга В даража;
50-54,9 балл олган талабгорга С+ даража;
46-49,9 балл олган талабгорга С даражали сертификат берилади.
Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:
А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул билиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;
В+, В, С+, С, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.
Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.
қарорига ўзгартиришлар киритилди.