Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Аёллар учун энг қулай давлатлар рейтинги эълон қилинди

Аёллар учун энг қулай давлатлар рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистон аёллар фаровонлиги, ҳуқуқлари ва хавфсизлигини баҳоловчи халқаро рейтингда 181 давлат орасида 98-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг индексдаги кўрсаткичи 0,674 баллни ташкил этган. МДҲ давлатлари орасида Молдова 36-ўрин (0,821 балл), Арманистон 56-ўрин (0,762), Беларус 63-ўрин (0,739), Қозоғистон 72-ўрин (0,722), Туркманистон 74-ўрин (0,720), Россия 75-ўрин (0,718), Қирғизистон 84-ўрин (0,697) ва Тожикистон 89-ўрин (0,685)ни эгаллаган. Ўзбекистон эса 98-ўринда. Ушбу таққослашда Ўзбекистондан пастда фақат Озарбайжон – 111-ўринда турибди. Рейтингнинг энг юқори бешлигини Шимолий Европа давлатлари эгаллаган. Дания 0,939 балл билан биринчи, Исландия 0,932 балл билан иккинчи, Норвегия ва Швеция 0,924 баллдан учинчи, Финляндия эса 0,921 балл билан бешинчи ўринда қайд этилган. Рейтингнинг энг қуйи учлиги эса Афғонистон, Яман ва Марказий Африкадан иборат.
Киритилди: 14:25 20.08.2026. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!