Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Айдос Мирзахметов Қозоғистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Айдос Мирзахметов Қозоғистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Тегишли фармонни мамлакат Қосим-Жомарт Тўқаев имзолаган.

Тоқаев алоҳида фармон билан Айдос Мирзахметовни мудофаа вазири этиб тайинлади ва уни аввалги лавозимидан озод қилди.

Янги вазир 2024 йил январдан буён Қозоғистон Қуролли Кучлари Махсус операциялар кучларига қўмондонлик қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Каспий денгизидаги машғулотлар пайтида 14 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши фонида кадрлар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Олий аудиторлик палатаси Мудофаа вазирлигида давлат аудитини бошлади. Текширувда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва ҳарбий қисмларнинг моддий-техник таъминоти ўрганилади.

Фожиа бўйича жиноят иши ҳам тергов қилинмоқда. Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, хизматга совуққонлик билан қараш ва кемани бошқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича иш қўзғатилган.

Мудофаа вазирлигининг беш нафар мансабдори, жумладан Ҳарбий-денгиз кучлари бош штаби бошлиғи — бош қўмондоннинг биринчи ўринбосари, икки ҳарбий қисм командири, денгиз пиёдалари ротаси ҳамда катер командири гумонланувчи сифатида ушланган.

Киритилди: 21:20 27.09.2026. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!