Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Автомашина поезд билан тўқнашди, уч киши ҳалок бўлди

Автомашина поезд билан тўқнашди, уч киши ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги Запрудня станцияси яқинидаги темир йўл кесишмасида поезд ва ВАЗ автомобили тўқнашди, натижада уч киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Ҳодиса 6 июнь якшанба куни соат 06:40 да содир бўлган. Натижада, машинада бўлган уч киши ҳалок бўлди.

Ҳозир воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда. Воқеа содир бўлган ҳолатлар ва сабаблар аниқланмоқда.

Киритилди: 11:03 06.06.2021. Ўқилди: 3234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!