Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Автокредитлар фоиз ставкаси пасайтирилади

Автокредитлар фоиз ставкаси пасайтирилади

Аҳолининг маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида президент автокредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш ва уларнинг ҳажмини ошириш чораларини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда йилига 650 мингтагача автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга 4 та йирик корхона фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда 300 дан зиёд маҳаллий корхона билан кооперация асосида яна 763 турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни бошлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 510 минг донага етказиш вазифаси қўйилди.

Автомобиль саноати мутасаддиларига мавжуд имкониятларни батафсил таҳлил қилиб, 10,5 фоиз ўсишни таъминлаш мақсадида жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Киритилди: Бугун 18:25. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!