Нон органик Австрия ғалласидан тайёрланади ва хамиртуруш асосида пиширилади. Хамир 24 соатгача ферментация қилинади. Дўкон ассортиментида асосий эътибор айнан шу нонга қаратилган: у бутун, ярим ва чорак бўлакларда сотилади, шунингдек, сэндвичлар тайёрлашда ҳам ишлатилади.
Австрияда худди шундай ноннинг нархи 10 евродан кам. Нью-Йоркдаги 60 долларлик нарх баҳсларга сабаб бўлганига қарамай, дўкон олдида харидорлар навбатга тизилмоқда.
Соходаги янги нуқта Martin Auer тармоғининг 43-дўкони ва хориждаги биринчи филиали бўлди. Компания юқори нархни қиммат ижара жойи ҳамда нон тайёрлаш жараёнининг меҳнатталаб экани билан изоҳламоқда.