Австрияда HiPP болалар озуқасида каламуш заҳри аниқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Хавфсизлик чоралари сифатида мамлакат бўйлаб 1000 дан ортиқ SPAR супермаркетларидан маҳсулотлар қайтариб олинган.
Компания маълум қилишича, заҳарли модда маҳсулотга ишлаб чиқариш жараёнида эмас, балки ташқи таъсир орқали тушган бўлиши мумкин.
Аниқланган хавфли банкаларнинг пастки қисмида қизил доира шаклидаги стикер бўлгани қайд этилмоқда.
Шунингдек, Чехия ва Словакияда мусодара қилинган шунга ўхшаш маҳсулотларда ҳам дастлабки таҳлиллар заҳарли модда борлигини кўрсатган.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.