Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Австрия аҳолиси масжидлар ёпилишини қўллаб-қувватламоқда

A A A
Австрия аҳолиси масжидлар ёпилишини қўллаб-қувватламоқда

Австрияда ижтимоий сўровнома ўтказилди ва унда аҳоли вакиллари ўзларининг мусулмонларга ҳамда Исломга муносабатларини билдиришлари мумкин бўлди. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди, дейди "azon.uz".

Жумладан, иштирокчилардан ҳукуматнинг бир неча масжидларни ёпиш ва антиконституцион ҳаракатларда айбланган имомларни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорига қандай муносабатда бўлиши сўралган.

Уларнинг 66 фоизи ҳукуматнинг қарорини тўғри деб ҳисоблаган. 14 фоизи эса бу ҳаракат жуда юмшоқлигини айтган бўлса, 10 фоизи жуда кескин деб баҳолаган.

Яна 10 фоиз иштирокчи жавоб беришга қийналди. Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Австрия канцлери Себастьян Курц еттитв масжиднинг ёпилиши ва Турк-Ислом кенгашининг 40 нафар имоми депортация қилинишини маълум қилганди.

Киритилди: 12:32 19.06.2018. Ўқилди: 1880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар