Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Австралия ва АҚШ AUKUS ҳамкорлиги доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Австралия ва АҚШ AUKUS ҳамкорлиги доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Австралия бош вазири Энтони Альбанезе ва АҚШ президенти Жо Байден икки давлат ўртасидаги AUKUS лойиҳалари (Австралия, Буюк Британия ва АҚШ ҳарбий иттифоқи) доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Австралия бош вазири девонининг АҚШда бўлиб ўтган тўрт томонлама хавфсизлик мулоқоти (QUAD; Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Япония) саммити доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув якунлари бўйича тарқатилган баёнотида айтилган.

Ҳужжатга кўра, Албтанезе ва Байден "мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тоза энергияга ўтишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтириш" масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, етакчилар AUKUS ҳамкорлигига содиқликларини яна бир бор тасдиқладилар ва АҚШнинг икки етакчи партияси ва икки давлат иттифоқчилари томонидан иттифоқни қўллаб-қувватлаш давом этаётганини қайд этдилар”, — дейилади баёнотда.

Альбанезе ва Байден, шунингдек, "инфляциянинг глобал муаммосини ҳал қилиш ва таъминот занжири барқарорлигини яхшилаш учун биргаликда ишлаш муҳимлигини муҳокама қилишди". "Австралия ва Қўшма Штатлар иқлим ва тоза энергия бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиради ва муҳим минералларни этказиб бериш занжирларини кенгайтириш ва диверсификация қилиш бўйича умумий мақсадга содиқ қолади" - дейилади ҳужжатда.

Киритилди: Бугун 12:36. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!