Мамлакат Федерал суди собиқ учувчи Дэниел Дагганнинг АҚШга топширилиши ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Дагган 2009–2012 йилларда Жанубий Африкада хитойлик учувчиларга таълим бериб, Қўшма Штатларнинг қурол назорати бўйича қонунларини бузганликда ва пул ювишда айбланмоқда. У 2022 йилда Австралияда ҳибсга олинган эди.
Дагганнинг адвокатлари унинг ҳаракатлари Австралия қонунчилиги бўйича жиноят ҳисобланмаслигини важ қилиб кўрсатишган бўлса-да, судья экстрадиция ҳақидаги қарорда ҳуқуқий хатолар йўқ деб топди. Ҳозирда олти фарзанднинг отаси бўлган Дагган ҳибсда қолмоқда ва ихтиёрий равишда Вашингтонга топширилгунга қадар Австралияда сақланади.
Унинг оиласи суд қароридан
норози эканлигини ва кейинги 28 кун ичида юқори инстанцияга шикоят қилиш имкониятини кўриб чиқишини маълум қилди. Агар айбловлар ўз исботини топса, Дагган Қўшма Штатларда узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.