Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Австралия АҚШдан 1,5 миллиард долларлик HIMARS тизимларини сотиб олади

Австралия АҚШдан 1,5 миллиард долларлик HIMARS тизимларини сотиб олади

Мамлакат армиянинг узоқ масофага зарба бериш имкониятларини ошириш мақсадида Қўшма Штатлардан қўшимча 50 га яқин HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимларини харид қилади.

ААP агентлигининг хабар беришича, янги тизимлар Жанубий Австралиядаги Эдинбург базасида жойлашган полк ихтиёрига берилади. Ушбу мажмуалар икки мамлакат ҳамкорликда ишлаб чиқаётган "Precision Strike Missile" юқори аниқликдаги ракеталари билан жиҳозланиши режалаштирилган. Кейинги авлод ракеталарининг учиш масофаси 1000 километрдан ошиши кутилмоқда.

Австралия Мудофаа вазири Ричард Марлзнинг таъкидлашича, ушбу инвестициялар мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва узоқ масофадаги нишонларга зарба бериш қобилиятини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Киритилди: Бугун 18:54. Ўқилди: 174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!