1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 72 млрд 135 млн долларни ташкил этмоқда.
Халқаро захираларнинг асосий қисмини олтин ташкил қилади. Қиймати 64,9 млрд доллар бўлган олтин умумий захираларнинг қарийб 90 фоизига тенгдир.
Август ойида мамлакат олтин-валюта захиралари ҳажми олтин нархининг 13,6 фоизга кўтарилиши ҳисобига 7 млрд 788 млн долларга ортган.
Шунингдек, август ойида захирадаги олтиннинг физик ҳажми 9,1 тоннага ошиб, 438,4 тоннага етган.
Хорижий валютадаги захира активлари эса 7,65 млрд доллардан 6,64 млрд долларгача, яъни 1 млрд доллардан кўпроққа камайган.