Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Аrtemis II: Инсоният 54 йилдан сўнг илк марта Ойга парвоз қилди

Аrtemis II: Инсоният 54 йилдан сўнг илк марта Ойга парвоз қилди

Тўрт нафар астронавт NASA'нинг Аrtemis II миссияси доирасида Ой атрофидаги 10 кунлик парвозга йўл олди. Бу Қўшма Штатларнинг сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик космик миссияси бўлиб, Хитой ўзининг илк экипажини Ойга қўндиришидан аввал инсониятни яна Ернинг табиий йўлдошига қайтариш йўлидаги муҳим қадамдир.

Аrtemis II миссияси Ойни айланиб ўтади ва коинотда тахминан 10 кун ўтказади. Экипаж таркибида АҚШдан уч нафар ва Канададан бир нафар астронавт бор.

Ҳозирги рекорд 1970 йилда Аppolon-13 миссияси томонидан ўрнатилган бўлиб, ўшанда астронавтлар техник носозлик сабабли тахминан 399 000 километр масофагача бора олишган эди. 1972 йилдан бери, яъни сўнгги Аpollon парвозидан буён инсоният Ер орбитасидан ташқарига чиқмаган.

NASA 2028 йилда Ой сиртига қўнишни, шундан сўнг унда база ва орбитал космик станция қуришни режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!