Арманистоннинг Коррупцияга қарши қўмитаси 7 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловда овоз сотиб олиш ҳолатларини аниқлаш учун дронлардан фойдаланилишини маълум қилди.
Қўмита баёнотига кўра, замонавий технологияларни қўллаш бутун мамлакат бўйлаб ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган. Бу чора сайловчиларга пора бераётган ва олаётган шахсларни аниқлаш учун жорий этилмоқда.