Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Арманистонда «фирибгарларнинг омадсиз тўнтариши» ҳақида хабар берилди

Арманистонда «фирибгарларнинг омадсиз тўнтариши» ҳақида хабар берилди

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Facebook’даги саҳифасида мамлакатда давлат тўнтаришига бўлган уриниш амалга ошганини маълум қилди. У бу воқеани «фирибгарлар томонидан амалга оширилган омадсиз тўнтариш» деб атади ва Civic нашри мақоласига ҳавола илова қилди.

Civic’нинг маълум қилишича, Арманистон мухолифати ҳукуматни ағдариш бўйича «Тўнтариш стратегияси» деб номланган етти бетлик режа ишлаб чиққан. Бу ҳужжат мухолифатдаги ишончли манбалар томонидан тақдим этилгани айтилган.

Режага кўра, тўнтариш 2024 йил 23 июлда бошланиши керак эди. Ҳужжатдаги «инсон ресурси» бўлимида қуйидагилар тилга олинган: собиқ президентлар Роберт Кочарян ва Серж Саргсян, «Ватан номидан Тавуш» ҳаракати етакчиси Баграт Србазан, тадбиркор Самвел Карапетян, «Гуллаб-яшнаётган Арманистон» партияси асосчиси Гагик Царукян, шунингдек, Россиянинг «Газпром Армения» ва РЖД’га тегишли бўлган Жанубий Кавказ темир йўли.

Стратегиянинг саккизинчи, яъни якуний босқичида вақтинчалик кенгаш тузиш, «институционал ўтиш даври», халқаро миқёсда янги режимни тан олиш ва «олдинги тизим қолдиқларини тозалаш» кўзда тутилган. Барча жараёнларни 30 сентябргача якунлаш режалаштирилган эди.

2024 йил ёзида Арманистонда «Ватан номидан Тавуш» ҳаракати ташаббуси билан оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ҳаракат етакчиси — Арманистон Апостол черковининг Тавуш епарxияси раҳбари Галстанян Азербайжон билан чегара масаласида тузилган келишувга қарши қатъий чиқишлар қилди.

Бу танқидлардан сўнг, Пашинян Арманистон Апостол черковини ва шахсан Католикос Гарегин II ни оммавий равишда танқид қила бошлади. У Католикосни целибат қоидасини бузганликда айблаб, истеъфога чиқишга чақирди. Черков эса жавобан Пашинянни «ўзини қонундан устун қўяётган» ва черковга қарши номақбул кампания олиб бораётганликда айблади.

Киритилди: 10:53 25.06.2025. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!